СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
"Аёллар дафтари"нинг 4-босқичи 2-тоифасига киритилган тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 42 нафари Қўшкўпир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун дастлабки билим кўникмаларини бериш мақсадида ўқув курслари ташкил қилинган.
Бу курсларда аёлларимиз ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун дастлабки малака кўникмаларига эга бўлдилар. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова қатнашиб, хотин-қизларни сиёсий фаоллигини ошириш, уларда руҳан ва маънан тетик бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун маслаҳатлар берди.
Сўнгра С.Худайберганова ва туман Савдо-саноат палатаси раҳбари М.Рустамов ўқув курсини муваффақиятли якунлаган хотин-қизларга сертификатлар топширди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати