СЕССИЯ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда асосан бугунги куннинг муҳим масалалари кун тартибидан ўрин олди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026-йилларга мўлжалланган дастури” ижроси юзасидан Қўшкўпир туман ветеренария бўлими бошлиғи О.Худайбергановнинг хисоботи тингланди.

Шунингдек, Қўшкўпир туманида фаолият юритиб келаётган Собир Ёкуб, Эгам болчи, Зохиджон Қўшкўпир ва Отаниёз фермер хўжаликлари фаолияти муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш, шунингдек, 44-сон умумий ўрта таълим мактаб директорлигига тавсия қилинган номзодларнинг дастурлари эшитилиб, муносиб номзод тавсия қилинди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари