СЕССИЯ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари, мактаб директорлари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари Х.Рахимовнинг Қўшкўпир тумани халқ таълими тизимида 2022-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023-йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да белгиланган устувор вазифалар тўғрисида туман аҳолиси ва ота-оналарга мурожаати ҳамда туман халқ таълими бўлими бошлиғи К.Нурматовнинг халқ орасида обрў-эътибор қозонган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлари номидан туман аҳолиси ва ота-оналарга мурожаати тингланди.

Шунингдек,  Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши депутати ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари