СЕССИЯ

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги етмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Б.Эрматовнинг 2022  йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди. Кун тартибидан ўрин олган 2023 йилда туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича  амалга ошириладиган  чора - тадбирлар тўғрисидаги "Йўл харитаси" тасдиқланди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга маблағ ажратиш тўғрисидаги,  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни "Темир дафтар"  рўйхатига киритиш,  "Темир дафтар" даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Саховат ва кўмак" жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш масалалари ҳалқ депутатлари томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида вилоят кенгаши депутати Сайёра Худайберганова ҳамда туман депутатларидан Сарабиби Матёқубова,  Меҳрибон Тиллаева, Ойбиби Раҳимова, Замира Раҳимовалар сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари