СЕССИЯ
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига:
- Қўшкўпир туман адлия бўлими бошлиғи Қ.Ражабовнинг 2023 йилнинг 1-чорагида туман адлия бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;
- “Темир дафтар”даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
- Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Матқурбановнинг 2023-йилнинг
1-чорагида тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
- шунингдек, бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ва депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати