СЕССИЯ
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги саксонинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг Қўшкўпир туманида бажарилиши тўғрисида;
- Қўшкўпир тумани ҳудудида “Яшил боғлар”ни ташкил этиш тўғрисида;
- Қўшкўпир тумани сектор раҳбарларининг 2023 йилнинг биринчи чорагида “Ёшлар дафтари” жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси ҳақида;
- Қўшкўпир туманида ҳозирги кунда ижтимоий аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида;
- шунингдек, бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ва депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати