СЕССИЯ
#СЕССИЯ
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги саксон иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига қуйидагилар киритилди:
1. Қўшкўпир тумани ҳокимининг 2023 йил 3 июндаги 166-12-172Қ/23-сонли Рузимов Шухрат Нурметовични туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш ҳақида;
2. Қўшкўпир туман ҳокимининг 2023 йил 3 июндаги 167-12-172Қ/23-сонли Хажимов Оғабек Қўзибоевични туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш ҳақида;
3. Қўшкўпир туманида захира ер майдонларини электрон онлайн ауқцион савдосига чиқариш ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тўғрисида;
4. Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг 2023 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1 ноябрдаги “Орол бўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-241-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм вилоятида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023-йил 23-февралдаги 72-16-сон қарорининг Қўшкўпир туманидаги ижроси тўғрисида”ги VI-77-48-12-172-К/23-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўшкўпир туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йилнинг II-чорагида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ қабулхонаси мудири Каримов Ражаббой Тағановичнинг ахбороти тўғрисида;
6. Қўшкўпир туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Р.Каримовнинг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожаатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш” юзасидан ахбороти тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартиби фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишини таъминлашда уларнинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005 ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 29 ноябр кунги ПФ-27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижроси юзасидан туман ИИБ бошлиғи Ў.Б.Хусаиновнинг ҳисоботи;
8. Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Матқурбановнинг 2023 йилнинг 6 ойи давомида соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
9. Ёшлар ишлари агентлиги Қўшкўпир туман бўлими бошлиғи Х.Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023-йил 11-апрел куни “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича 18-сонли назорат режасининг 17.1-банд, 50-банд ижроси ҳамда келгуси ойда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар тўғрисида;
10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисида;
11. “Темир дафтар”даги оилаларга ҳамда иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
12. Қўшкўпир туманида ҳозирги кунда ижтимоий аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида;
13. Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессия оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқдаш тўғрисида;
14. Қўшкўпир туман ҳокимлигига қарашли “Хаёт кўзгуси” газетасининг Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашига юборган ёзишмаси тўғрисида;
15. Қўшкўпир туман адлия бўлими бошлиғи Реджабов Қудрат Қурбонназаровичнинг 2023 йилнинг II-чорагида туман адлия бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ва депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати