СЕССИЯ

#СЕССИЯ

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги саксон тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига:

1. Қўшкўпир тумани ҳокимининг сессиялар оралиғидаги қабул қилинган айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;
2. Қўшкўпир туманида ишсиз ёшлар ва 2023-йилда меҳнат бозорига кириб келиши кутилаётган ёшлар бандлигини таъминлашга оид бандлик дастурини тасдиқлаш тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти Қўшкўпир туман бўлимининг 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти;
4. Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг раиси Аминов Акбар Султанназировичнинг 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари тўғрисидаги ахбороти тўғрисида;
5. Қўшкўпир туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга маблағ ажратиш тўғрисида;
6. Қўшкўпир туманидаги “CЛАССИК ПРИМИУМ” маъсулияти чекланган жамияти фаолиятини ўрганиб кўриб, хисобида пахта-ғаллачилик йўналишидаги жами 1150,69 гектар ер майдонларини давлат балансига олиш бўйича тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш мақсадида Иқтисодий судга даво аризаси киритиш тўғрисида;
7. Қўшкўпир туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганованинг ҳисоботи тўғрисида;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 
6-декабрдаги “Уй -жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз,оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 737-сонли қабул қилинган қарори ижросини таъминлаш тўғрисида;
9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисида;
10. Қўшкўпир туманида ҳозирги кунда ижтимоий аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида;
11. “Темир дафтар”даги оилаларга ҳамда иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023-йил 
25-мартдаги КҚ-476–ИВ-сонли қарорининг ижросини таʻминлаш тўғрисида;
13. Туман маҳаллий буджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида;
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132- сонли қарорининг ижроси тўғрисида;
15. Қўшкўпир тумани сектор раҳбарларининг 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида, шунингдек, бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги  масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ва депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари