СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ҚЎШКЎПИРДА

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ҚЎШКЎПИРДА

 

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Боситхонова Эльмира Иркиновна Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, шифокорлар билан учрашди. Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Сайёра Худайберганова, соҳа мутахассислари, акушер-гинекологлар иштирок этдилар. 

Ўқув-семинар тарзида ташкил қилинган учрашувда Эльмира Боситхонова Хоразм вилоятида содир бўлган 5 та оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатларга тўхталди. Ушбу мудхиш ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини шифокорлар билан танқидий-таҳлилий муҳокама қилди. Оилавий поликлиникада ташкил қилинган аёллар маслаҳат кенгашларининг фаолияти тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оналар саломатлиги вақтида муҳофаза қилинмаганлиги бўйича тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтди. Шунингдек, маҳаллабай тизимида саломатлик макразларини ташкил қилиш, шифокорлар маҳаллага кириб бориши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. 

Ҳоким ўринбосари Сайёра Худайберганова томонидан маҳаллалар билан ҳамкорликда аёллар маслаҳат кенгашларида ишларни самарали олиб бориш, ҳафтанинг пайшанбасида янги ва бўғуси келинчаклар учун маслаҳат кунлари, сешанба, шанбасида репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил қилиш бўйича маърузалар ўқиш куни сифатида олиб борилиши юзасидан фикрлар айтиб ўтилди. 

Энг аҳамиятлиси шуки, семинар якунида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Боситхонова томонидан “Месит” маҳалласида ҳамда Ғозовот ҚВП да ташкил қилинган саломатлик бурчаклари тўғри ташкил қилинганлигидан мамнунлигини билдириб ўтди. 

Қўшкўпир туманида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишларни намунали баҳолаган ҳолда, ушбу ишларни Республика миқёсида оммалаштириш, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш муҳимлигини таькидлаб ўтди. 

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари