Бугун туман ҳокимлиги, Туризм ва спорт бўлими, ИИО ФМБ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун – 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ташкил этилди. Марафондан сўнг спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси турларидан мусобақалар ўтказилди.
Тадбирда идора ва ташкилот ходимлари, аҳоли вакиллари, ихтиёрий тарзда спорт билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар, ёшлар, хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирни ташкил қилишдан асосий мақсад, инсонларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қаратилди.