Соҳа ходимлари қанчалик соғлом ва тетик бўлса, шунчалик халқимизга сифатли ва самарали хизмат кўрсата олади.
Қўшкўпир туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кўнгиллилар, жумладан, корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бугун Давлат хизматлари маркази биносида раҳбар ва ходимлар ўртасида эрталабги бадантарбия машғулоти ўтказилди.
Спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш бўйича тавсиялар берилди.