СПОРТ –СОҒЛОМ БЎЛИШ ДЕГАНИ

Қўшкўпир туманидаги Болалар ўсмирлар спорт мактаби қошида фаолият олиб бораётган сув спорт комплексининг ишга туширилганига унчалик кўп вақт бўлмасада, бу ерга келаётган ўқувчилар, айниқса ёшлар кўпчиликни ташкил этади.


Бу ерда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар мунтазам равишда сузиш спорт тўгарагига қатнашмоқдалар. Ушбу масканда тарбияланган ёшлар келгусида дунё спортчилари билан беллаша оладиган ёшлар қаторидан жой олиши шубҳасиз. Бунинг учун сув спорт саройида эса барча шароитлар муҳайё қилинган.


Спортнинг сузиш тури билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратилган. Фақат ёшларда хоҳиш истак бўлса кифоя. Жумладан, 11x25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббий ва шуғулланувчилар учун махсус хоналар мавжуд. Буларнинг барчаси спортга ошно ёшларнинг сони ортиши, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари