СПОРТ-СОҒЛОМ ҲАЁТ ГАРОВИ
Қўшкўпир туманида спорт турларини кенг тарғиб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида тадбирлар ташкил қилинмоқда.
Бугун БЎСМ да ташкил этилган анашундай спорт тадбири ҳокимлик, идора ва ташкилот раҳбар ва ходимлари ўртасида бўлиб ўтди.
Спорт тадбирида туман ҳокими Бобурбек Эгамов ҳам қатнашди.
Тадбирда узунликка сакраш, масофадан туриб баскетбол топини шитга ташлаш, теннис топини дарвозага улоқтириш, кўкракда ётган ҳолда оёқларни жуфтлаштириб, танани юқорига 90 градусга кўтариш, 2000-3000 метрга югуриш, граната улоқтириш каби спорт турлари бажарилди.
-Спорт соғлигимизни мустаҳкамлаш билан бирга кун бўйи иш жараёнида ўзимизни тетик ҳис қилиб шижоат билан ишлашимизда муҳим ҳисобланади,-дейди спорт тадбири иштирокчиси Ғ.Кенжаев.
Спорт-соломатлик гарови. Зеро, спорт билан шуғулланган ҳар қандай инсон борки, келажакка ишонч билан боқади, соғлом дунёқарашга эга бўлади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ