СПОРТЧИ МАҲАЛЛАМИЗ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Спортчи маҳалламиз” шиори остида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Туризм ва спорт бўлими, Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши, туман ИИБ ва туман ФВБ ҳамкорликда юриш марафони, 100 метрга югуриш, спортнинг WORKOUT мусобақалари ташкил этилди. Мусобақаларда фаол иштирок этган ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ