СПОРТЧИ ВА ЁШЛАР ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ёшлар ишлари агентлиги, ХТБ билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш ва Бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида 13-сонли умумтаълим мактабда тадбир ташкил этилди.

Июнь-“Ёшлар ойлиги” муносабати билан ташкил этилган спорт тадбирида “Спортчи ва ёшлар лойиҳаси” доирасида миллий кураш бўйича ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.


Учрашув тарзда давом этган тадбирда Ўзбекистон чемпиони Сарвиноз
Алимқулиева ҳам иштирок этиб, ёш спортчилар билан ўзи эришган ютуқлари, келажакдаги режаларини ўртоқлашди ва албатта, ҳар бир ютуқ негизида меҳнат, интилиш, ҳаракат ётиши таъкидланди. Спортга иштиёқманд ёшлар томонидан саволлар, фикрлар айтилди.


Суҳбатдан сўнг, шу ернинг ўзида кўпчилик ёшларнинг қалбида спортга бўлган меҳр, қизиқиш пайдо бўлди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари