ШУКУРЖОН – “ОСИЁ КУБОГИ” ҒОЛИБИ

   

      Юртимиз фахрига айланган, туманимизнинг энг чекка қишлоғида туғилиб донғини дунёга таратаётган, уч карра Осиё чемпиони Шукуржон Аминова бугун ҳам ўз юрти шаънини улуғлаб, ўзбекнинг миллий байроғини кўкларга кўтариб буюк хушхабар билан жонажон юртига қайтиб келди.   3-5 октябрь кунлари У Қирғизистон давлатида спортнинг дузюдо тури бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этди. Яъни, 1999-2003 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида “Осиё кубоги” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси номидан иштирок этиб,   57 кг вазн тоифаси бўйича  фахрли 1-ўринни эгаллади. Олтин медал ва “Осиё кубоги”га эга бўлган Шукуржоннинг қувончи чексиз.

     -Аввалига бироз хадик бўлди, ич-ичимдан ҳаяжонландим,-дейди Шукуржон Аминова.-Бироқ олган таълимим,  ўзимга бўлган ишонч, қолаверса, устозларим ва ота-онамнинг дуолари мени қўллади. Устозим Озод Жумамуродов ҳамиша бир гапни такрор айтади: ўз билимига, кучига ишонган инсон ҳеч қачон ҳеч нимадан қўрқмайди. Ҳақиқатдан ҳам  мусобақа куни шу сўзлар қанчалик ўринли эканлигини англадим. Олдинда ҳали мақсадларим кўп. Шогирдлар тайёрлаб ўзимнинг сафимни кенгайтириш ниятидаман.

     Катта орзу-умидлар билан қадам ташлаган Шукуржоннинг мақсади аниқ, ниятлари муштарак.

     Ҳа, фарзанд камоли, унинг келажаги порлоқ бўлиши учун аввало оиланинг ўрни беқиёс. Оиладан бошланган тарбия, болага бўлган юксак эътибор, унинг таълим ва тарбияси билан жиддий шуғулланиш қандай натижа беришини бугун Шукуржон мисолида кўриб турибмиз.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари