СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚтадбирлари жўшқин руҳда бўлиб ўтди

25-май барча мактаб битирувчилари учун чинакам ҳаяжонли дамлар ҳисобланади. Чунки улар шу куни жонажон мактаби, илк бора қўлига қалам тутқазган ва катта ҳаёт остонасига қадам қўйишларига замин яратиб, таълим-тарбия берган устозлари билан хайрлашадилар.


Қўшкўпир туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаб битирувчилари ҳам ушбу улуғ кунни кўзларида қувонч ёшлари билан қарши олдилар.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов, туман ҳокими ўринбосари Сайёра Худайбергановалар иштирок этдилар ва мактаб битирувчиларини саимимий табрикладилар, келгуси улуғ мақсад ва улкан ишларига муваффақият тиладилар.


Тадбир давомида ўқувчилар томонидан янграган мусиқий чиқишлар, рақслар даврага янада файз киритди.


-Мен учун бу кун жуда ҳаяжонли кечмоқда,-дейди битирувчи Интизор Шомуротова.-Мен француз тили фанидан фан олимпиадасида иштирок этиб, вилоятимизда фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида қатнашиш шарафини қўлга киритган эдим. 28-май куни Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган Республика фан олимпиадасида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаш ниятидаман. Ўйлайманки, бунинг учун билимим ҳам, салоҳиятим ҳам етарли.
Шу каби бошқа ўқувчиларнинг орзулари бисёр, мақсадлари муштарак. Келгусида қайсиларидир ўқитувчи, қайсиларидир шифокор, яна қайсиларидар учувчи бўлиш нияти борлигини билдиришди.
Тадбир якунида сўнги қўнғироқ садолари остида ўқувчилар ўз синф хоналарига йўл олишди


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари