САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММО ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Атаев ва тумандаги мутасадди ташкилотлар иштирокида туманнинг “Незахос”, “Ўрта қишлоқ”, “Полвон”, “Тараққиёт” маҳалалари фуқаролари ҳамда шу ҳудудда фаолият юритиб келаётган юридик ташкилотларнинг вакиллари иштирокида сайёр қабул ташкил қилинди.
Сайёр қабул давомида 85 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Қабул жараёнида, 2 нафар юридик шахс вакиллари ҳамда 48 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
12 нафар фуқаронинг турли мазмундаги мурожаатлари ўрганиб чиқиш учун туман адлия бўлимига йўналтирилди. 23 нафар фуқарога сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари