"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати 22 декабрь куни Ўзбекистон давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўладиган сайловларда билишимиз лозим бўлган рақамларга эътиборни қаратди.
2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фуқаролар томонидан 150 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайланади.
Шунингдек, 831 нафар вилоят ва Жўқори Кенгес депутатлари ҳамда 5 738 нафар шаҳар ва туман депутатлари фуқаролар томонидан сайланадилар. Ўзбекистон бўйича жами 6 719 нафар депутатлар ўз фаолиятини бошлайди.
Шу жумладан, Хоразм вилоятидан Олий мажлис қонунчилик палатасига сиёсий партиялардан 8 нафар, вилоят Кенгашига 60 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларига 360 нафар халқ вакиллари сайланади.