Сайлов комиссияси тузилди

Сайлов комиссияси тузилди

         Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда асосан  Халқ депутатлари Қўшкўпир  туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг таркибини тузиш тўғрисидаги масала депутатлар муҳокамасига қўйилди. Сессияга халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди. Депутатлар  кун тартибидаги масалани кўриб чиқиб, Сайлов кодексининг 19-моддасига асосан, туман сайлов комиссиясининг таркиби 15 кишидан иборат бўлишини маъқулладилар ва бу юзадан тегишли қарор қабул қилдилар.Туман сайлов комиссияси раиси, ўринбосари ва котибини сайлаш  халқ депутатлари туман Кенгашига  сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига тавсия этилди. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ тартибот  ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Г.Султонова) зиммасига юклатилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари