Сайловчилар билан учрашувлар давом этмоқда

Ўтаётган ҳар бир кун бизни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга тобора яқинлаштирмоқда. Мамлакатимизда партия электорати томонидан етакчи куч сифатида эътироф этилаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу галги сайловларда вакиллик органларидан муносиб ўрин эгаллашни мақсад қилган.
Сайловолди тарғибот учрашувлари Қўшкўпир туманида ҳам қизғин бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлигига 23-Ҳадра сайлов округидан кўрсатилган номзод Сайёра Худойберганова маҳаллаларда, илм масканларида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашди. Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларга алоҳида тўхталди.
Сайловчилар билан учрашувда номзоднинг сайловолди дастури юзасидан батафсил маълумотлар берилмоқда. Унда сўзга чиққанлар сиёсий партиялар томонидан илгари сурилаётган ғоялар ва таклифлар мамлакатимизни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари