Семинар
Қўшкўпир тумани хокимлиги, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши хамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5-мартдаги №115-сонли “Ахоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш хамда томорқа ва дехқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини мазмун - мохиятини ахолини барча қатламларига етказиш мақсадида амалий семинар ташкил қилинди.
Семинарда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Хўжаев иштирокчиларга Қарорнинг мазмун моҳияти тўғрисида тушунтириш бериб ўтди.