Бугун кўп йиллар давомида таълим сифатини оширишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, фидокорона хизмат кўрсатиб келаётган аёл ўқитувчилар учун Қўшкўпир туманидаги 2-сон мактабда “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Туман ХТБ фахрий устозлар Кенгаши раҳбари Б.Собиров, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Б. Аҳмедов, 2-сон мактаб директори С. Худайбергановалар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда фахрийлар ҳамда бугунги кунда таълим соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ўқитувчилар қатнашдилар.
Улар учун концерт дастури туҳфа этилди. Бадиий ҳаваскорлар тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган кўнгилочар чиқишлар барчага баҳорий кайфият улашди.
Фахрий устоз Б.Собиров сўзга чиқиб барча аёлларни баҳор аёми, 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий қутлади.
Тадбирда иштирок этаётган ўқитувчиларга байрам совғалари топширилди.