Сенатор қўшкўпирлик депутатлар билан
Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Гавҳаржон Дурдиева депутатлар билан учрашув ўтказди. Унда туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Жўрабек Раҳимов ҳам қатнашди. Гавҳаржон Дурдиева Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва ундан келиб чиқадиган вазифалар, бугунги кун депутати қандай ишларни амалга ошириши лозимлиги хусусида фикрларини билдирди. Туман Кенгаши, депутатлар фаолиятини йўлга қўйиш масалалари, депутатлик мақоми ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Вилоят Кенгаши депутатларидан Раҳимбой Юсупов, Сайёра Худайберганова, туман Кенгаши депутатларидан Сарабиби Матёқубова, Меҳрибон Тиллаева, Маҳмуджон Тангрибергановлар сўзга чиқдилар. Улар фаолиятни йўлга қўйиш учун қандай ишларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида ўз таклифларини билдирдилар.