Сифатли маҳсулотлар, ҳамёнбоп нархлар таълим олувчилар
-Неварам Моҳира бу йил 4-мактабнинг 4-синфига қадам қўяди,-дейди невараларига ўқув қуроллари сотиб олиб бераётган буви Райҳон Танакова.- Мактаб ярмаркасидан ўзимизга керакли бўлган ўқув қуроллари ва сумкаларни харид қилдик. Маҳсулотлар нафақат маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилгани билан, балки сифат жиҳатидан, нархининг арзонлиги билан ҳам бизни қониқтирди.
Маълумки, ҳар йили янги ўқув йили яқинлашди дегунча аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туманимизнинг барча жойларида мактаб ярмаркалари ташкил қилинади. Бу йилги мактаб ярмаркалари ҳам ўқувчиларни кийим-кечак, ўқув қуроллари, дарсликлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда. Туманимиздаги якка тадбиркор Эргаш Каримов савдо шаҳобчаси мисолида бунинг яққол исботини кўриш мумкин.
-Ҳар йили шу ерда ташкил қилинган бозор бизнинг оиламиз учун қулайлик яратади,-дейди 4-мактаб ўқувчиси Асалой Шавкатова.- Мен вилоятимиз бозорларидан сотиб оладиган битта китоб пулига бу ерда иккита китоб олиш имкониятига эга бўламан. Барча ўқув қуролларим, ҳатто кийим-кечакларимни сотиб олишда бу мактаб бозори ҳар жиҳатдан қулайлик яратади.
- Бозоримиз арзон, аҳоли кўнгли ва дидига мос маҳсулотлар билан тўлдирилган,-дейди Э.Каримов. –Ўқувчилар ўзлирини қизиқтирган бадиий адабиётлар, дарсликларни марказий бозорлар нархига қараганда арзонроқ нархда харид қилмоқдалар. Эрталабдан кечгача мактаб бозори харидорларга беминнат хизмат кўрсатади.
Янги ўқув йили аллақочон бошлаб юборилган бўлсада, мактаб бозори расталари аторофи таълим олувчиларга тўла эканлигини кўришимиз мумкин.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Ахборот хизмати