Синоли кунларни баҳамжиҳат енгаётган соховатли халқимиз
Синовли кунларда бир-бирини қўллаётган, бир-бирига мадад, куч бағишлаётган меҳр-оқибатли халқимиз, саховатпеша инсонларимиз бугун ҳам ўзларининг қимматли вақтини савобли ишларга сарфламоқдалар. Тадбиркорлар, фуқаролар, корхона ва ташкилотлар томонидан халқимизга касалликни кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида тиббий воситалар тарқатилмоқда.
Худди шунингдек, “Маданият” МФЙ раиси Г.Султонова ташаббуси ҳамда шу маҳаллада истиқомад қилувчи фуқаро Палванназар Каримов ҳомийлигида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар, шунингдек, кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Коронавирус инфекциясини келиб чиқиши ҳамда тарқалишини олдини олиш мақсадида ҳар бир хонадонда тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилди. Уларга тиббий ниқоблар тарқатилди.