Соғлом ҳаёт учун -5000 қадам
Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти Хоразм вилояти бўлими, туман спортни ривожлантириш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони, 2022 йил 19 январдаги ПК-92–сон қарори ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида, “Биз спорт билан шуғулланамиз, соғлом турмуш тарзига риоя қиламиз” лойихаси асосида 3-сектор ҳудудидаги “Тараққиёт” маҳалласида жойлашган спорт мактабида ”Соғлом ҳаёт учун -5000 қадам” юриш марофони тадбири ўтказилди.
Тадбирда спортнинг шашка, шахмат, стол теннис, бадминтон, волейбол турларидан маҳалла аҳолиси ва ёшлар ўртасида туман биринчилиги мусобақалари ташкиллаштирилди. Шунингдек, спорт мактабининг бокс бўлими спортчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди.
Тадбир сўнгида Хоразм вилояти қизил ярим ой жамияти раҳбари З.Полвонова ва спортни ривожлантириш бўлими раҳбари Т.Саттаровалар сўзга чиқиб соғлом турмуш тарзини тарғиб қилдилар ҳамда ғолибларга келгуси мусобақаларда муваффақиятлар тилаб қолишди. Ғолиблар Хоразм вилояти Қизил ярим ой жамияти томонидан дипломлар, спорт формалари ва анжомлари билан тақдирланди.