Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам спорт тадбири ташкил этилди

Бугун Қўшкўпир тумани “Баҳористон” маҳалласида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ташкил этилди. Эрта тонгдан йиғилган маҳалла нуроний ва фахрий отахон-у онахонлари дастлаб эрталабги бадантарбия машғулотларида фаол иштирок этдилар. Сўнгра 5000 қадам тоза ҳавода очиқ осмон остида пиёда юриш машқини бажардилар.


Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган ушбу спорт тадбирлари инсонни руҳан ва жисмонан тетик қилиш билан бирга узоқ умр кўришига замин яратади. Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ҳам шу-халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари