Соғлом турмуш тарзининг энг мухим 7-коидаси
Соғлом турмуш тарзининг энг мухим 7-коидаси.
- Тўғри овқатланиш.
Кунига энг камида 2 литр сув ичинг, кофе ва чойни наъматак, қийик ўти, мойчечак билан алмаштиринг.
Туз миқторини кўп бшлган тузламалар, дудланган ва ёғли гўшт маҳсулотлари
( колбаса, сосиска ва б. ) ўрнига балиқ, парранда ва куён гуштини танланг.
Ҳар куни хом холдаги сабзавот ва мевалар ( камида 400 гр, 5 дона ) истеъмол қилинг.
Меваларни овқатдан ярим соат аввал, чойни 1-2 соат кейин истеъмол қилиш зарур. Кечки 19:00 дан кейин фақатгина сут маҳсулотлари, сабзавот ва салат тановвур қилинг.
Фасфуд, газли ичимликлар, ярим тайёр махсулотлар, чипс ва кириешкалар, бошқа кўплаб сунъий таъм, ранг ва шакл бериладиган озукалардан воз кечинг.
- Жисмоний фаоллик. Хар куни 30-60 дақиқа (5 км) пиёда юриш соғлигингиз учун фойдали.
- Зарарли одатлар. Чекилмаган 1 дона тамаки саҳсулоти (сигарет, носвой ва б.) ичилмаган 1 стакан алкаголь-соғлиқ учун мухим қадам хисобланади.
- Кун тартиби. Кунига 8-соат ухланг, доим бир вақтда ухлаб, муайян вақтда уйғонишга одатланинг.
- Тоза ҳаво. Хоналарни доимо тоза тутинг, тоза ҳаво киришини таъминланг. Очиқ ҳавода сайр ва жисмоний меҳнат қилиш одам соғлигига фойдали.
- Шахсий гигиена. Овқатланишдан аввал ва кейин албатта қўлларни ювинг, уйқудан олдин ва овқатланишдан кейин тишларни тозаланг, кийимларни озода тутиш ва мунтазам ювинишни одат қилинг.
- Ижобий кайфият. Одамларга нисбатан ғараз, гина, ёмон гумонлар сақлаб юрманг, кечиримли ва бағрикенг бўлинг. Доимо яҳши ниятда олға интилишга харакат қилинг.
шифокор. ШАРИФА ҲАЖИЕВА
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ