Эрталабдан бадан тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланган инсон нафақат жисмонан соғлом бўлади, балки, маънавий жиҳатдан саломатликка эриша олади. Бугун инсонлар орасида спорт билан шуғулланувчилар талайгина, бироқ ҳамма ҳам бирдек спорт билан доимий шуғулланади деб айтолмаймиз. Бугун карантин шароитида уйда қолаётган аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, уларга жисмоний ва руҳий тетиклик бағишлаш ва шу орқали турли хил касалликлардан воқиф қилиш мақсадида Қўшкўпир тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Турсуной Саттарова тумандаги “Маст” ва “Иқбол” маҳаллаларида бўлиб, спорт бўйича тарғибот ишларини олиб борди. Эрта тонгдан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалий машғулотлар ташкил қилинди.
Шунингдек, тикувчилик цехларида фаолият олиб бораётган тикувчилар ўртасида ҳам жисмоний машғулотлар ўтказилди.