Спорт –соғлик гарови
Туман хотин-қизлар қўмитаси, МТМ ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Биргаликда ўсамиз ва биргаликда ривожланамиз” шиори остида тадбир ўтказилди. Гимнастирада фестивали муносабати билан ўтказилган мусобақа тумандаги “Нуронийлар” уйида бўлиб ўтди. Мусобақада жами 86 нафар қиз иштирок қилди. Улар гимнастирада бўйича бор маҳоратларини кўрсатиб бердилар. Ғолиб ва энг фаол иштирокчиларга ташкилотлар томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.
Қўшкўпир туман ҳокими матбуот хизмати