Спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Қўшкўпир туманидаги 23-сон мактаби жойлашган “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яна битта сунъий қопламали спорт майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускор тадбиркор Зафарбек Матёқубов томонидан 150 млн.сўм пул маблағи сарфланган. Энг қувонарлиси, ўқувчилар учун қувончли ва кутилган дамлар етиб келди. Энди улар спорт турлари билан янги, замонавий, замон талабларига жавоб бера оладиган спорт майдончаларида шуғулланишади. Бундай имкониятлар эса ёшларни жисмонан бақувват, руҳан тетик бўлиб камолга етишларига замин яратади. 

Туманда жами 40 та сунъий қопламали спорт майдончаси барпо этилиши мўлжалланган бўлиб, бугунгача шулардан 10 таси фойдаланишга топширилди. Қолган 30 тасида эса  қурилиш ишлари 80 фоизга бажарилди. 

Тез орада барча сунъий қопламали спорт майдончалари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. 

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари