Спорт менинг ҳаётим
“Спорт менинг ҳаётим” шиори остида фаҳрий спортчи оиласи билан учрашув ўтказилди.
Қўшкўпир туман спортни ривожлантириш бўлими, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси ҳамда туман Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда кутубхона марказида “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан ”Спорт менинг ҳаётим” шиори остида фаҳрий спортчи оиласи ва спортчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Туман спортни ривожлантириш бўлими раҳбари Т.Саттарова тадбирни очиб бериб, Спорт мактабининг бокс бўлими спортчиларини кўргазмали чиқишларига навбат берди. Ёш спортчилар ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш қилишди.
Тадбирга фаҳрий спортчи Б.Хасановлар оиласи таклиф қилинди. Тадбир давомида ўзининг бутун ҳаётини спортга баҳшида қилган, оиласи билан “Соғлом турмуш тарзига” риоя этиб келаётган устоз мураббий Б.Хасанов кўп йиллар мобайнида туман 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий ҳамда ХТБга қарашли 1-сон умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимларида ишлаб, туманда соғлом авлодни шакллантиришга, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ўзининг беминнат хиссасини қўшган. Ҳозир кунда нафақадаги фаҳрий спортчи 65 ёшда бўлса ҳам “Нуронийлар жамиятида” жамоатчилик асосида фаолият юритиб, “Соғлом турмуш тарзини” тарғиб қилиб, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилмоқда.
Учрашувда Б.Хасановлар оиласи ёш спортчиларга келажакда ватанимизга содиқ мард ўғлон бўлиб шаклланишларида ҳамда доимо юқори натижаларга эришиб юришларида муваффақиятлар тилади.
Тадбир якунида Т.Саттарова Б.Хасановлар оиласига ташриф учун миннатдорчилик билдириб, уларга ҳамда спорт мактаб тренерларига, ҳамкор ташкилотларга ташаккурнома ҳамда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси томонидан эсталик совғаларни топширди. Тадбир иштирокчиларда ва ёш спортчиларда илиқ таассуротлар қолдирди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ