ТАБИАТГА МЕҲР БОЛАЛИКДАН БОШЛАНАДИ

Қўшкўпир тумани Баркамол авлод болалар мактаби бугунги кунда болажонлар учун энг севимли масканга айланган. Боиси, улар мактабда турли тўгаракларга жалб қилинишлари орқали энг севимли машғулотлари билан шуғулланишади. Машғулотлар эса бевосита келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришга, қобилиятларини намоён этишларига туртки бўлади.
“Майда пластика”, “Бичиш-тикиш”, “Тўқиш”, “Компьютер сабоқлари”, “Либослар дизайни”, “Юмшоқ ўйинчоқлар” тўгараклари билан бирга гуллар ва ўсимликларни парваришлаш тўгараги ҳам йўлга қўйилган.


Болалар ушбу тўгаракда фаол иштирок этар эканлар, гулларга ва қушларга бўлган меҳри ошиб, уларни асраб-авайлаш, қадрлаш лозим эканликларини яна бир бор теран англаб етмоқдалар.


Ҳа, табиат бу-биз. Бизнинг борлиғимиз. Уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиз. Зеро, шуни таъкидлаш лозимки, эртанги кунга бўлган ишонч, меҳр бугундан, болаликлан бошланади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари