ТАДБИР
Қўшкўпир тумани Маданият марказида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582-йиллиги муносабати билан "Навоийга эҳтиром" шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 24-сон ва 39-сон умумтаълим мактаблари ҳамда10-сон Болалар ва мусиқа санъат мактаби ўқувчи-ёшлари томонидан ғазаллар, шеър ва рақслар, бадиий-мусиқий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Маданият маркази хушовоз хонандалари ижросида шоир шеърияти асосида яратилган қўшиқлар айтилди, Мумтоз мусиқалар янгради. Ҳар бир чиқишда Навоий даҳосига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати