ТАДБИР
Қўшкўпир тумани Ошоқалъа маҳалласида "Ўзбекистон чернобилчилар" ассоциацияси вилоят бўлими ва Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Мустақиллик олий неъмат” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда маҳалла фаоллари, ўқувчи-ёшлар ва тумандаги чернобил аъзолари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир "Меҳр 1,2,3,4" операцияси лавҳаларини ўз ичига олган видеоролик намойиши билан бошланди. Тадбирни Қўшкўпир туман ҳокимлиги вакили М. Хўжаева олиб борди. Тадбирда сўзга чиққанлар Мустақиллик улуғ неъмат эканлиги, уни асраб авайлашимиз, қадрлашимиз, ёшларни ёт ғоялардан асраш, ота-оналарни фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар билимларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг дунёқарашларини кенгайтириш мақсадида викторина ўтказилди. Фаол иштирок этган ўқувчи-ёшлар китоблар, ўқув қуроллар жамланмаси билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирда фаол бўлган маҳалла вакилларига ҳам вилоят чернобилчилар ассоциацияси бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати