ТАДБИР
Ўртаёп маҳалласидаги маънавий-маърифий тадбирларда аёллар яна бир бор манашундай этирофдан юксалдилар. Бугун мамлакатимизда аёлга эътибор унинг қадр-қиммати тобора юксалаётган даврда хотин-қизлар ҳар соҳада ўзининг ташаббуси шижоати билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Чиройли баҳорий гуллар адрасу атласлар ила безатилган даврага гўзал қизлар билан бир қаторда ёши улуг пиру бадавлат онахонлар ҳам файз киритдилар.
Тадбирни ҚўшкЎпир туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова очиб берди.
Даврага миллий кўргазмалар, баҳорий расмлар, қадриятлар тараннуми бўлган кўрпа қавш русумлари ўзгача шукуҳ бағишлади. Айниқса, кичкинтойларнинг чиройли рақслари куй-қўшиқлар билан давра янада жонланди.
Онахонлар қўлларини дуога очиб. юртимизга тинчлик қут-барака тиладилар. Тадбирда туман депутати С.Матёқубова иштирок қилиб, тадбир ташкилотчиларига ўз дил изҳорларини билдириб ўтди.
Бундай файзли учрашувлар, тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларда давом этмоқда.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати