ТАДБИР

Аёл — мукаррам зот. Мамлакатимизда хотин-қизларни қадрлаш ва эъзозлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар ана шу таърифга ҳамоҳанглиги билан янада қимматлидир.

Аёл чин маънода ҳаёт тимсоли, жамият кўркидир. Юртимиз улар туфайли обод, хонадонларимиз эса фаровон. Умримиз ҳам улар билан  кўрклидир.

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги "Кўназей" маҳалласида "Аёли эъзозланган юрт" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, маҳаллада фаолият кўрсатувчи "Бувижонлар марифати", “Аёллар маслаҳат кенгашлари”, “Бибихоним мактаби”, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
 
Ўқувчилар томонидан ижро этилган рақслар тадбир иштирокчиларига хушкайфият улашди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари