ТАДБИР
Қўшкўпир туманидаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотига киришингиз билан сизни жўшқин кайфиятдаги болажонлар қарши олади.
Ташкилотда ўтказилган "Хайр боғча, салом мактаб!" маънавий-маърифий тадбирига туман ҳокимлиги вакили М.Хўжаева. Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Исмоилова, ота-оналар, маҳалла фаоллари, таклиф қилинди.
Ҳозирда мазкур таълим ташкилотида 400 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда. Ташкилотда рус, инглиз тиллари, рақс, шахмат-шашка, гимнастика тўгараклари болажонлар вақтини янада мазмунли ўтишини таъминламоқда.
“Хайр боғча, салом мактаб!” тадбирида болалар ижросида Ватанни мадҳ этувчи шеър-қўшиқлар, мақол ва ҳикматли сўзлар, турли саҳна кўринишлари барчага қувонч улашди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати