Бугун Қўшкўпир туманидаги “Амирқум”, “Бўрлоқ”, “Ваҳимчи”, “Қоравул” маҳалла фаоллари, кўп йиллар халқимиз тинчлик, фаровонлиги йўлида хизмат қилиб, бугун кексалик гаштини суриб келаётган фахрий, нуроний отахон-у онахонлар, бугунги кунда юрт истиқболи ва равнақи йўлида хизмат қилаётган зиёли, ўрта ёш вакиллари ҳамда ташаббускор, шижоатли, фаол ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Маданий, маънавий тадбирда Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди ва барча меҳмонларни тобора яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллигмизнинг 30 йиллиги шодиёнаси билан самимий муборакбод этди.
Туман ҳокими томонидан мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол авлод қилиб вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Сўнгра, тадбирнинг барча иштирокчиларига байрам совғалари топширди.
Тадбир давомида маҳаллий хонанда ва созандалар ижросидаги куй-қўшиқлар янгради. Тўкин дастурхон атрофидаги дилдан суҳбат барча йиғилганларда катта таасурот қолдирди.