Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қўшкўпир тумани Ҳайрабод қишлоғидаги “Темур Қалмиқ” томорқа хизмати МЧЖ таркибида ташкил этилаётган кластер фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу фаолият йўлга қўйилса аҳолига 12 турдаги хизматларни кўрсатиш имконияти пайдо бўлади.
Қолаверса, инкубация хонасида 15 минг бош жўжа чиқариш қувватига эга 3 дона замонавий технологиялар ўрнатилган. Жўжалар инкубациядан чиқарилиб, аҳолига 10-14 кунлик жўжалар етказиб берилади.
Шунингдек, сунъий ҳовузда балиқ човоқлари ҳам боқилмоқда.
Шлакаблок, биогумус ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Келгусида бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун музлатгич, аҳолини тадбиркорликка ва томорқачиликка тайёрлайдиган ўқув маркази, савдо дўконлари, сутни қайта ишлаш цехлари ташкил этилади. “Ўртаёп” маҳалласида 1,25 гектар майдонда иссиқхона ҳам ташкил этган бўлиб, бу ерда аҳоли томорқалари учун помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари етиштирилиб, аҳолига етказилади. Янги навлар синовдан ўтказилиб, юқори хосилдор полиз сабзавот кўчатлари тайёрланади. Иссиқхонада маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган 12 нафар хотин-қизларнинг ҳам бандлиги таъминланган.
Кузатишлар давомида вилоятда бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган давлат дастурларининг ижроси ўрганилди ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.