Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов ва инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Туляганов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашувдан асосий мақсад тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес режаларини қўллаб-қувватлашга қаратилди.
2020 йилда амалга оширилмай қолган ва 2021 йилда ишга тушиши мумкин бўлган инвестиция дастури асосидаги лойиҳалар кўриб чиқилди. Уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга тавсиялар берилди.