ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТ

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ НУРУЛЛА НУРУЛЛАЕВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. 

 Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Қўшкўпир туманида ўтказилган учрашувда жами 108 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида  мунтазам равишда, батафсил маълумотлар бериб борилмокда.  

 Қўшкўпир туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида дорий йилнинг май ойида 77 та корхонадаги 140 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

 Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 28 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 80 нафар, қурилиш корхоналарида 3 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 29 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

 

2022-йилнинг ўтган январь май ойлари давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан жами 26.2 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланиб ўтган 2021 -йилнинг мос даврига нисбатан 5.6 млрд сўмга ёки 127.4 фоизга ўсиш кузатилди.

Жумладан жорий йилнинг май ойи  5,1 миллиард  сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 137,8 миллион сўм ортиғи билан ёки 102.8 фоизга бажарилиши таъминланди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 3,6 миллиард сўми, яъни 70,5 фоизи юридик шахслар, 1,5 миллиард сўми ёки 29,5 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

 Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, май ойи тушумнинг 2,2 миллиард сўм ёки 43,1 фоизини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи,  470,млн сўм ёки 9,2 фоизини Айланмадан олинадиган солик,  жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи 1,5 миллиард сўм ёки 28,8 фоизини ҳамда қолган 0,9 миллиард сўм ёки 18,9 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Жорий йилнинг май ойи мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Қўшкўпир туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 37 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 28 тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди. Ўз тасдиғини топган 10 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 6,0 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

  Ҳурматли тадбиркорлар!

Қўшкўпир туман солиқ хизмати органи ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари