ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТуларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувва
Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Р.Раҳимовнинг
туман тадбиркорларига
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум азиз юртдошлар!
Ҳурматли тадбиркорлар!
Барчамизга маълумки, кейинги йилларда юртимизда ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини яхши англаб етмоқда, турмуш шароитини янада яхшилаш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида ўз қизиқиш ва интилишларини амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқда. «Тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган ва бу фаолият билан шуғулланувчилар ва шуғулланиш истагида бўлганлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилинди. Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар кескин қисқартирилди. «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Yoshlar – kelajagimiz» каби бир қатор дастурлари тадбиркорлик истагидагиларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Натижада янги ташкил этилган субъектлар сони 2,0 бараварга кўпайгани бунинг тасдиғидир.
Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонларидан тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган ўтказилган видеоселектор йиғилишида биз ҳокимлар 50 фоиз иш вақтимизни янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва ишлаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлашимиз лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман иқтисодиёт комплексига қарашли ташкилотлар раҳбар ва ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида бугунги кунда қўшимча қишлоқ хўжалиги соҳасида 934 млрд.сўмлик 475 та, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида 507 млрд.сўмлик 255 та лойиҳалар шакллантирилди.
Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 3700 тадан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниши ва бюджетга қўшимча йиллик 28,0 млрд.сўмлик тушумларни кўпайтириш имконияти яратилади.
Туманда фойдаланилмаётган ва бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида ҳудудлардаги объектлар доимий равишда хатлов ўтказилиб келинмоқда. Бугунги кунгача 172 та бўш турган бино ва иншоотлар аниқланди.
77 та объект мулкдорларига нисбатан лойиҳа тақдим қилмаганлиги ва бўш бино негизида лойиҳани амалга оширмаганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.
Базага киритилган бўш бинолардан 41 таси бўйича самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.
Туманда 2019 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 2455 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 750 таси жорий йилда янгидан ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
4 сентябрдаги ПҚ-3928-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоятда барча тоифадаги фойдаланилмаётган бўш ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ишлари натижасида жами 155 та фойдаланилмаётган бўш объектлар аниқланган бўлиб, улар эгаллаган жами ер майдони 156,7 гектарни, шундан қурилиш билан банд қисми 3,8 минг кв.м.ни ташкил қилади.
Шундан хусусий секторга қарашли бўш турган объектлар ва ер майдонлари 146 тани ташкил қилиб, ерлардан самарасиз фойдаланилгани учун 2 та объектлар давлат заҳирага қайтарилди, 69 та объект мулкдорига нисбатан инвестиция лойиҳалари тақдим қилинмаганлиги ва амалга оширилмаганлиги учун
569 млн.сўм таъсирчан солиқ чоралари кўрилган 1 та объект яроқсизлиги ҳамда бузиш ҳудудида жойлашганлиги сабабли бузилиши белгиланган.
Туман худудида тадбиркорлик ва кичик биснес субъектларининг муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдамлар бериш мақсадида 1306 таси билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти ўрганилди ва “Яхши”, Ўрта”, “Қониқарли” тоифаларга ажратилди.
Ўрганиш натижаларига кўра мазкур тадбиркорлик субъектларининг 739 таси (56.6 фоиз) – яхши, 546 таси (41.8 фоиз) – ўрта, 23 таси (1.8 фоиз) – қониқарли субъектлар тоифасига ажратилди.
Шунингдек қониқарли субъектлар тоифасига киритилган тадбиркорлик субъектлари билан индивидуал ишлашимиз зарур.
Маълумот учун: Бугунги кунгача 4 та тадбиркор “яхши” тоифага ўтказилди. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига сафари якунлари бўйича ўтказилган мажлис баённомаси топшириқларига асосан 2019-2020 йилларда туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали 193,3 млрд. сўм миқдоридаги жами 84 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳамда 919 та янги ишчи ўринлари яратилиши белгиланган ва январь-ноябрь ойларида 77,0 млрд. сўмлик 65 та лойиҳа ишга туширилиши ва 329 та янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган. Амалда 77,5 млрд. сўмлик 65 та лойиҳа ишга туширилди ва 319 та янги ишчи ўрни яратилди.
Хусусан, “Газ трейдинг” МЧЖ томонидан 5,1 млрд. сўмлик “Автомобилларга сиқилган газ қуйиш” шаҳобчаси ташкил қилиш, “Уммон балиқ” фермер хўжалиги томонидан 4,5 млрд. сўмлик “Табиий ва сунъий кўлларда балиқ етиштиришни ташкил қилиш” лойиҳаси, “Мухлиса Муниса боғи” фермер хўжалиги, “Хадра Хасан” ҳамда “Қўшкўпир савдо экспорт” МЧЖ лар томонидан 17,0 млрд. сўмлик “Замонавий иссиқхона” ташкил қилиш лойиҳалари амалга оширилди. Шунингдек, “Қўшкўпир текс” МЧЖ томонидан 2,5 млрд. сўмлик “Тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси қисман ишга туширилди ҳамда 150 та янги ишчи ўрни яратилди. Яқин кунларда ишчилар сони 250 тага, лойиҳа тўлиқ куч билан ишлай бошлагач 750 тага етказилади.
Хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган “He Fei Technology Co.ltd” (Хитой) унитар корхонаси томонидан “Қизилмия илдизини қайта ишлашни ташкил қилиш” лойиҳаси ҳам 2019 йилда 3,0 млн. АҚШ доллари инвестиция жалб қилинган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Тадбиркорларни қийнаётган муаммолардан бири бу тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлардар. Бу тизим соддалаштирилиб кўпгина ваколатлар республика ва вилоят банкларидан олиниб, туман тижорат банкларига берилди.
2019 йил 1 ноябрь ҳолатига тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жами 73.9 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Маълумот учун: озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 26.5 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 7.5 млрд сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга 258 млн. сўм, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 5.3 млрд.сўм; хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадларига 19.6 млрд. сўм; оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга 1.3 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди.Шунингдек, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 18.8 млд.сўм кредит маблағлари ажратилди. |