Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлар баёнига мувофиқ, Қўшкўпир туманининг 2021 йил инвестиция дастури доирасидаги саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалари Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Чаманзор” маҳалласида эндигина ўз иш фаолиятини бошлаган “Хива Бек темир бетон” хусусий корхонаси бетон плита, шлокоблок, газоблок, пеноблок, брусчатка маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 8 млрд 913 млн сўмлик лойиҳа қийматида иш бошлаган корхона раҳбари Азамат Абдушарипов томонидан ўз маблағидан 7млрд 300 млн сўм, Халқ банки томонидан 160 минг доллар хорижий кредит ҳисобига маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда.
Ўз маҳсулотларини маҳаллий бозорлар ва қурилиш объектлари учун зарур маҳсулот сифатида етказиб бераётган корхона 15 нафар ишсиз фуқароларни янги иш ўринлари билан таъминлади.