ТАДБИРКОРЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъктларига қулай шарт-шароитлар яратилиши натижасида иқтисодиётга жалб этиладиган инвестиция ҳамжи ҳам ортиб бормоқда. Қўшкўпир туманида ҳам ўтган 2019 йилда инвестиция дастури доирасида бир қанча ишлар амалга оширилди, қатор лойиҳалар ишга туширилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4-сентябрда қабул қилинган “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманда фойдаланилмасдан турган объектлар аниқланган эди ва анашу ерлардан самарали фойдаланиш имконияти йўлга қўйилди. Туманда тадбиркорлар сонини кўпайтириш ва янги иш ўринларини яратиш  мақсадида самарали ишлар давом этмоқда. Шунингдек, мазкур йил бошидан янги йўналишларда 10 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Жумладан, банк томонидан ажратилган 54.600 АҚШ доллар  миқдоридаги  кредит эвазига туманнинг Хадра қишлоғида фаолият кўрсатиб келаётган “Юсуф туячи” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Саидов томонидан Эстония давлатидан 21 та наслли қорамол сотиб олинди. Натижада янги иш ўринлари яратилишига эришилди.  Маълумки, тадбиркорлик ривожи молиявий ёрдам билан янада самарали кечади. Ўтган йиллар давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолардан бири  бу тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг қийин амалга ошишида эди.  Эндиликда бу тизим янада соддалаштирилди.  Кўпгина ваколатлар  туман тижорат банкларининг ўзига берилди. Ўтган 2019 йилда  туман тижорат банклари томонидан кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорлик субъектларига  жами 73.9 млрд сўм миқдорда кредит маблағлар ажратилди.  Бу каби давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар, туман ҳокимлиги томонидан қилинаётган амалий кўмаклар тадбиркорларни жадал суратлар билан ўз фаолиятларини ривожлантиришларига асос бўлмоқда.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари