ТАЙИНЛОВ
Эгамов Бобурбек Давлатназарович - Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эгамов Бобурбек Давлатназаровични ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз!
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати