ТАЙИНЛОВ
Рахимова Ойбиби Қодировна - Қўшкўпир тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани “Маданият” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
Рахимова Ойбиби Қодировнани ушбу масъулиятли тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз!
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати