ТАНДИРХОНА –КЎПЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛСИН-дейишди маҳалла аҳли
Инсонларни қўллаб-қувватлаш, кимларгадир ёрдам қўлини чўзиш, оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, бир сўз билан айтганда, савобли ишга қўл уриш халқимизга хос фазилатдир. Бундай саодатли ишларни қилиш, айниқса, инсон бошига ташвиш тушганда билинади. Коронавирус пандемияси туфайли карантинда уйда қолаётган “Маданият” маҳалласи аҳли ҳамда ҳомийлар бирдам ва ҳамжиҳатликда ўз маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган, вояга етмаган фарзандларини ёлғиз боши билан тарбиялаётган Ленинза Алиеванинг хонадонига тандир қуриб беришди.
Л.Алиева саховат эгалари томонидан қуриб берилган тандирхонадан унумли фойдаланган ҳолда, ўзининг тадбиркорлигини кенг йўлга қўйишни мақсад қилган. Бу билан у нафақат ўзининг мушкулини осон қилади, балки қўни-қўшнилар, тумандаги озиқ-овқат дўконларини нон маҳсулотлари билан таъминлайди.
Тандирхонанинг шароитлари билан танишиш, ундан қандай фойдаланиш йўл-йўриқларини тушунтириш мақсадида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбонбоева ҳам ушбу жараёнда қатнашди.
Шунингдек, фуқарога Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.
Эндиликда Л.Алиева ўзининг тадбиркорлигини кенг йўлга қўйиб, карантинда бўлган халқимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олади.