ТАРҒИБОТ
Гиёҳвандликка қарши курашиш - барчамизнинг бурчимиз!
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши томонидан февраль ойи - "Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги" доирасида Қўшкўпир - Урганч йўналишларида ҳаракатланаётган автомашиналарга "Биз гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қаршимиз" шиори остида тарғибот акцияси ўтказилди.
Шунингдек, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари акс эттирилган буклетлар ҳам йўловчиларга тарқатилди. Ойлик доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати